"Барселона" 4 нафар етакчи футболчиси билан маош масаласини муҳокама қилмоқда

"Барселона" клуби раҳбарияти жамоанинг 4 нафар футболчиси билан маошни камайтириш масаласида музокаралар олиб бормоқда.

Sport.es тарқатган хабарга қараганда, гап Жерар Пике, Серхио Бускетс, Жорди Альба ва Серхи Роберто ҳақида кетмоқда.

Рональд Куман бошқарувидаги “Барселона” ўтган мавсум Испания кубогида зафар қучган, Ла Лигада эса 3-ўринни қўлга киритган эди.

“Кўк-анор ранглилар” айни дамда молиявий қийинчиликларга дуч келган. Улар бу ёз Мемфис Депай ва Серхио Агуэро каби футболчиларни эркин агент сифатида текинга ўз сафига қўшиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!