"Барселона" клуби испаниялик ҳужумчи Ферран Торреснинг трансфери борасида "Манчестер Сити" билан келишувга эришди, дея хабар бермоқда инсайдер Тони Хуанмарти.

Манбага кўра, “кўк-анорранглилар” Испания терма жамоаси футболчиси учун белгиланган 55 миллион евро, шунингдек, унга қўшимча 10 миллион евро бонусларни тўлайди. Қайд этилишича, келишув амалга ошириш мураккаблиги турлича бўлган бир нечта шундай бандларни ўз ичига олади.

Шунингдек, кўплаб испан манбалари келишув бугун расман эълон қилиниши мумкинлигини хабар қилмоқда.

Жорий мавсумда испаниялик футболчи “Манчестер Сити” сафида барча турнирларда 7 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×