Аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг “Барселона” билан имзоланиша кутилаётган янги шартномаси бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга қараганда, каталонияликлар 33 ёшли футболчи билан шартномани узайтиргани тўғрисида 24 июнь куни эълон қилмоқчи.

Бундан аввалроқ, Месси “Барселона”нинг таклифини қабул қилгани ва бу ҳақда клуб президенти Жоан Лапортани ҳам огоҳлантиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Месси “Барселона” сафида 2003 йилдан буён ўйнаб келмоқда. 2005 йилдан буён эса Аргентина терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар