"Барселона" клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Педри жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда International Business Times нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 18 ёшли футболчи терма жамоа сафида жароҳат олган. Ярим ҳимоячи Испания чемпионатининг "Валенсия" ва Чемпионлар лигасининг "Динамо"га қарши ўйинларида “Барселона”га ёрдам беролмайди. Бироқ, у Ла Лига доирасида "Реал" билан бўладиган ўйинга қадар сафга қайтиши мумкин.

Педри жорий мавсум "Барселона" сафида барча турнирларда жами 4 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)