"Барселона" мудофаа чизиғидаги муаммолардан қийналмоқда.

Испания ОАВнинг хабар беришича, каталонияликлар "Ювентус" футболчиси Маттейс де Дигтни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Раҳбарият унинг "кўк-анорранглилар" либосида барқарор ўйин кўрсатишига ишонмоқда. Айни пайтда "Барса"нинг стабил ҳаракат қиладиган ҳимоячиси йўқ.

Шунингдек, клуб олдида яна бир муаммо бор: де Лигт Каталонияга келиши учун Самуэль Умтити ва Филиппе Коутиньо кетиши лозим. Боиси, бусиз молиявий фэйр-плей қоидалари бузилади.

22 ёшли ҳимоячи 2019 йилда "Аякс"дан "Ювентус" сафига бориб қўшилган эди. Унинг нархи 70 миллион еврони ташкил этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар