"Барселона" мухлислари учун зўр хушхабар бор!

Испания терма жамоаси ва "Манчестер Сити" калуби ҳужумчиси Ферран Торрес жамоасини алмаштиришга жуда яқин турибди.

Каталониялик инсайдер Жерар Ромеронинг хабар беришича, Торреснинг “Барселона”га ўтиши 99 фоизга аниқ бўлиб улгурган. Ушбу трансфер январда амалга оширилади. Ушбу трансфернинг нархи 40-45 миллион еврона баҳоланмоқда. Бундан ташқари шартномага бонуслар ҳам киритилади.

Бундан аввалроқ Ферран Испанияга қайтиш учун маошининг камайишига ҳам рози эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Торрес жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 7 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!