Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Маркос Алонсо фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

Испания нашрлари тарқатган хабарга қараганда, 30 ёшли футболчининг хизматларига “Барселона”дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Гарчи Алонсо ўтган мавсумда “аристократлар” сафида кўп ўйин ўтказмаган бўлсада, жамоа устози Томас Тухель уни таркибда сақлаб қолиш истагини билдирмоқда.

Маркос Алонсонинг "Челси" билан шартномаси 2023 йил ёзида ўз ниҳоясига этади, шу сабабли Лондон клуби футболчини сотмаслиги мумкин.

"Барселона" эса чап қанот ҳимоячиси позициясини кучайтириши керак. Чунки клуб Жорди Албанинг ўриндоши ҳисобланган Жуниор Фирпо жамоани тарк этиши мумкин. ОАВ хабарларига кўра, футболчи 15 миллион евро эвазига "Лидс"га ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар