“Барселона”: Пул кетса, кетсин лекин...

“Барселона” молиявий инқирозга қарамасдан, Усмон Дембелени ушлаб қолиш мақсадида унга жамоадаги энг катта маошни таклиф қилмоқда. Маълумотларга қараганда, каталонияликлар франциялик юлдузга бир мавсум учун 11 миллион евро тўлашга тайёр.

Дембеле ёзда эркин агентга айланади ва клубни тарк этмоқчи. Хави клуб раҳбариятидан бу ўйинчини олиб қолишни талаб қилмоқда.

Бош мураббийнинг талабини бажариш учун клуб мутасаддилари Дембелега 11 миллион евродан ташқари турли бонуслар ҳам ваъда қиляпти.

Дембелега харидорлар бўлаётган клублар ўртасида “Манчестер Юнайтед”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×