“Барселона”: Ундан қутилмасак бўлмайди!

“Барселона” президенти Жоан Лапорта франциялик ҳимоячи Самюэль Умтити билан суҳбатлашганидан кейин бош мураббий Рональд Кумандан бу футболчига кўпроқ имкон беришни сўраган эди.

Куман ҳам анойи эмас. Тайёр бўлмаган футболчига ҳали ишонч билдиргани йўқ. Амалда Умтити учун вазият янада оғирлашди.

Клуб мутасаддилари франциялик ҳимоячи билан январда хайрлашишга тайёр. Агар ўйинчи ўзига янги жамоа тополмаса, амалдаги шартнома бир томонлама бекор қилинади. Раҳбариятнинг қарори қатъий, бу гал Умтитини Лапорта ҳам олиб қололмайди.

Самюэлнинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача тузилган. Унинг трансфери 8 миллион еврога баҳоланмоқда. Ёзда унга бир неча клубдан таклиф бўлганди. Бироқ, 27 ёшли футболчи Каталониядан кетишдан бош тортди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)