"Барселона" ва "Реал" клублари янги мавсумда УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок эта олади. Бу ҳақда El Partizado de COPE нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, испан грандлари УЕФА томонидан тегишли рухсатномаларни олган. Олдинроқ Европа расмийлари "Ювентус"га Чемпионлар лигасида қатнашишга рухсат беришганди.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Суперлигадан чиқишни рад этгани учун "Барcелона", "Реал" ва "Ювентус"ни икки йилга еврокубоклардан дисквалификация қилмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди. Бироқ, Швейцария Адлия вазирлиги УЕФА томонидан клубларга нисбатан бундай санкциялар қўлланилишини тақиқлади.

Ўтган мавсум “Реал” Ла Лигада 2-ўринни, “Барселона” эса 3-ўринни эгаллаган эди. “Ювентус” Италия чемпионатида аранг 4-ўринни қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)