“Барселона” юлдузи билан музокара қиляпти

“Барселона” раҳбарияти жамоанинг етакчи ҳимоячиларидан ҳисобланган Серхи Роберто билан янги шартнома бўйича музокара ўтказмоқда.

Каталонияликлар тажрибали ҳимоячига амалдаги шартномасини яна икки йилга узайтириб, 2024 йилнинг ёзигача ҳамкорлик қилмоқчи. Айни пайтда битимнинг молиявий томонлари сир тутилмоқда.

Робертони “Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола ҳам ўз шогирдлари орасида кўрмоқчи ва клуб хўжайинларидан ёзда ушбу ҳимоячини сотиб олишни сўраяпти.

29 ёшли футболчи ўтган мавсумда атиги 15 та учрашувда қатнашди холос ва шу боис бошқа жамоага етиб кетиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!