"Манчестер Сити" футболчиси Ферран Торрес бугун расман "Барселона" аъзосига айланиши кутилмоқда. 

21 ёшли вингер кеча Испанияга тиббий кўрикдан ўтиш учун учиб кетган. Шундан сўнг у янги жамоаси билан шартнома имзолайди. Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, клублар мазкур трансфернинг барча тафсилотларини келишиб олган.

Маълум бўлишича, Торрес қишки трансерлар ойнасида "Барса" амалга оширган ягона катта харид бўлади. Каталонияликлар аввалроқ қизиқиш билдираётган Рахим Стерлинг ва Ҳаким Зиешни сотиб олишга уринмайди. 

Эслатиб ўтамиз, испаниялик ўйинчи "Барселона"га 55 миллион еврога тушди. Шунингдек, 10 миллион бонус ҳам мавжуд.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×