"Барселона"нинг икки етакчи ҳужумчиси сафга қайтди

"Барселона" ҳужумчилари - Усмон Дембеле ва Серхио Агуэро жароҳатидан соғайиб сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, ҳар иккала футболчи ҳам умумий гуруҳда ҳеч қандай чекловларсиз шуғулланишган. Дембеле ва Агуэро Ла Лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Валенсия"га қарши ўйинда майдонга тушишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Валенсия" учрашуви 17 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Ҳозирда каталонияликлар 12 очко билан Ла Лига мусобақа жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!