Асосий мазмунга ўтиш

"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиш санаси маълум

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Жамоа стадиони шу ойнинг якунига қадар қисман тайёр бўлади

"Барселона"нинг узоқ кутилган "Камп Ноу"га қайтиши тез орада амалга ошиши мумкин.

"Кўк-анорранглилар"нинг "Хетафе"га қарши уй учрашуви (21 сентябрь) яна 6 минг томошабинга мўлжалланган Йохан Кройфф номидаги стадионда бўлиб ўтади, "Реал Сосьедад"га қарши навбатдаги ўйин эса (28 сентябрь) "Камп Ноу"да ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Чемпионлар лигаси доирасидаги ПСЖга қарши ўйин (1 октябрь) ҳам шу тариқа каталонияликларнинг асосий майдонида ўтказилади. 14 сентябрь куни Ханс-Дитер Флик жамоаси "Йохан Кройфф" стадионида "Валенсия"ни тор-мор этди (6:0).

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ