“Бавария” фойдаланмаётган футболчи Месси билан ўйнайди

ПСЖ раҳбарияти Бундеслига гранди “Бавария”дан Корентен Толиссони трансфер қилмоқчи.

Манбаларнинг маълум қилишича, франциялик ярим ҳимоячи қишда клубни тарк этиб, парижликлар сафига қўшилиши мумкин. Толиссо унга мюнхенликлар етарли ўйин амалиёти бермаётганидан норози.

“Бавария” эса ёзда шартномаси тугайдиган ўйинчи билан хайрлашишга яқин. Клуб унга янги битим таклиф қилмаётгани шундан далолат беради.

ПСЖ Толиссони қишда трансфер қиладиган бўлса, мюнхенликларга 15 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши керак. Парижликларда 27 ёшли ўйинчи эркин агентга айланиши учун у билан қишда битим тузиб, ёзгача кутиш варианти ҳам бор.

Корентен Толиссо жорий мавсумда учта ўйин ўтказиб, ўзини кўрсата олгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!