"Бавария" мухлислари учун яхши хабар бор

“Бавария” клубининг франциялик ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо майдонга қайтиш учун яна бир муҳим қадамни ташлади.

Мюнхен клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, 27 ёшли футболчи машғулотларда тинимсиз ишламоқда, жамоадошларининг кўпчилиги эса ўз терма жамоаларига кетишган.

Футболчи мушакларидан олган жароҳатидан фаол тикланмоқда ва аллақачон индивидуал машғулотларни бошлаб юборган.

Толиссо охирги марта "Бремер" билан кубок баҳсида майдонга тушган эди. Ўша баҳсда “Бавария” 12:0 ҳисобидаги ўта йирик ғалабани тантана қилган эди.

Бундан аввалроқ “Бавария” Корентен Толиссони сотиб юбормоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга эса “Интер” асосий даъвогар бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!