"Бавария" оламшумул трансферларга қўл уради

"Бавария" ёзги трансферлар ойнасида бир қатор катта харидларни амалга ошириш ниятида. 

"Bild" нашри тарқатган хабарга кўра, Мюнхен клуби ҳужумчилар Роберт Левандовски ва Кингсли Коман билан шартнома имзолай олмаган тақдирда, Эрлинг Холанд ҳамда Усмон Дембеле каби юлдузлар билан таркибни кучайтирмоқчи. 

Қолаверса, "Бавария"да "S" режаси ҳам бор. Холанд ва Дембеленинг трансфери амалга ошмай қолса, мюнхенликлар Лаутаро Мартинес, Душан Влахович ва Федерико Кьеза каби футболчилардан бирини трансфер қилишга уриниб кўради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!