"Бавария" осиёлик футболчини сотиб олмоқчи

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўз сафига осиёлик ярим ҳимоячини қўшиб олмоқчи.

"Sly Sport Germany" нашри тарқатган хабарга қараганда, "Фрайбург" вакили Чон У Ён фаолиятини чемпион сафида давом эттириши мумкин. Катта эҳтимол билан, келишув ёзда амалга ошади.

"Transfermarkt" портали Чоннинг трансфер нархини 5,5 миллион еврога баҳоламоқда. Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси 20 учрашувда майдонга тушиб, 4 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!