Бахтиёр Ашурматов:

Суперлиганинг 20-турида “Қўқон-1912” – “Андижон” (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугун жуда асабий ўйин бўлди. Бунгача ўз уйимизда очко йўқотган ёки ютқазган ўйинларимиз бўлди. Бугун эса энг бўш ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Мухлисларга маъқул келадиган ўйин кўрсата олмадик. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаб туришлари оқибатида охиригача курашдик ва ҳеч бўлмаганда дурангга эришдик. Агар бугун мағлубиятга учраганимизда ортиқча гап-сўзлар кўпайиши мумкин эди. Учрашув охирида дурангга эришганимиз туфайли гап-сўзларга ўрин қолдирмадик. Афсуски, ғалаба қозона олмадик. Иккита ҳужумчи билан ўйнадик, таркиб бўйича адашдик деб айтишим қийин. Биринчи таймда катта устунлик билан ўйнадик, агар вазиятлардан фойдаланганимизда бошқача бўларди. Гол ўтказгач, катта таваккалчиликка қўл уришга мажбур бўлдик. Рақиб иккинчи голни уриши ҳам мумкин эди. Охирида тўртта ҳужумчи билан ўйнадик ва бизда бўш ҳудудлар пайдо бўлганди. Катта босимдан кейин биз гол ура олдик.

Мурод Холмуҳаммедовнинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш. Унинг йўқлиги яққол билиняпти. Унинг ўрнини тўлдира олмаяпмиз. Лукичда ҳам барқарорлик етишмаяпти. Бугунги ўйинда стандарт вазиятларга кўп эътибор бергандик. “Андижон” ҳам шундай. Лекин стандарт вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Шу боис Холмуҳаммедовнинг сафимизга қайтишини интизорлик билан кутяпмиз.

Бугунги учрашувда футболчиларимизда “Андижон”ни менсимаслик деган тушунча йўқ эди. Чунки улар ўтган турда “Пахтакор”ни мағлуб этиш орқали ҳар бир очко учун жиддий курашаётганига амин бўлгандик. Бугун ҳам майдонда ўз исботини топди. Суперлигада қолиш учун интрига охиригача сақланиб қолади. Чемпионатимизда бирорта осон ўйиннинг ўзи бўлмаяпти.

Ҳакамлар бугунги асабий ўйинда яхши ишлашди. Уларга эътироз билдирганимнинг сабаби, икки марта улар ўйин қоидасини бузганида тўп бизда бўла туриб, ҳужумга ўтиб кетаётганимизда тўхтатиб жарима зарбаси белгилади. Ютқазаётганимиз учун жуда асабий тургандим. Аммо ҳакамларга ноўрин гапларни айтганим йўқ.

Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди. Битта эмас, тўртталаб ўйинчи майдонга ётиб олди. Бу ўзбек футболида ғалаба қозонишнинг бир усулига айланиб қолди. Масалан, Суҳроб Бердиев жарима зарбасини тепганида тўп рақиб ўйинчисини бошига тегди ва уч дақиқа майдонда ётди. Агар ростдан ҳам рақиб ўйинчисига тиббий ёрдам кўрсатилганида биз фэйр-плейга амал қилардик. Рақиб футболчилари майдонга ётиб олганида фэйр-плейга амал қилмади, дейиш нотўғри бўларди. Биз ҳам бундай ҳолатларга дуч келганмиз ва олдинги учрашувларда мана шундай вазиятларда тўпни бизга қайтариб беришмаган.

Уч очко олишни мақсад қилгандик, аммо бугун бир очко олдик. Бугунги нурсиз ўйинимизни ва учрашув охирида гол урганимизни ҳисобга олсак, бир очкони қўлга киритдик. Дуранг ўйнаган бўлсак-да, мухлисларимиз бизни қарсаклар билан кузатиб қўйдилар.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
25/09/2021 21:45
Эй бахти к,анак,а гап су'з сен доим Андижон билан у'йинда ютказиб к,у'йсак ни у'тган йили х,ам гапиргансен хуллас К,ук,онни эплай олмаяпсен доим бахона излайсен хар к,андай х,олатда хам плай плерга амал килиш керак машъал билан у'йинда хам плай плерга амал к,илмагансен