Бахтиёр Ашурматов: "Лутфулла Тўраев мен билан тенг бўлса ҳам ёш деб юрибмиз"

“Қўқон-1912” жамоаси Тошкентда “Бунёдкор”га имкониятни бой берганидан кейин қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида қатнашди.

- Учрашувдан олдин ҳам йигитларга “Бунёдкор” ўз уйида яхши ўйин намойиш қилишини таъкидлаб ўтгандик. “Бунёдкор”нинг устунлик томони, уларда тўп назорати жуда яхши. Меҳмонда ўйнашимизга қарамасдан иккита ҳужумчи билан майдонга тушдик. Лекин “Бунёдкор” биринчи бўлимда кучлироқ ўйнади ва стандарт вазиятлардан иккита гол уриб кетди. Рақибга бундай устунлик бериб ўйнаш қийин. Йигитларимиз охиригача курашди. Афсуски, учрашув охирида бирга-бир вазиятдан фойдалана олмаганимиз ҳеч бўлмаса дурангга эришишимизга тўсқинлик қилди. Шуҳрат ака Мақсудов ҳурматга лойиқ, яхши мураббий. Ажойиб жамоа шакллантирган.

Жамоамизга лидер етишмаяпти. “Бунёдкор”да Тўраев маҳоратли. Тезкор бўлмаса-да, керак пайтда ўйинни тезлаштиряпти. Бизнинг сафимизда шундай ўйинчи топилмади. Ярим ҳимояда Рустамов, Маликжонов ва Бекмуродов ҳисобига жанговарлик ва тўпларни олиб қўйиш, қарши ҳужумларга ўтишда устунлик бўларди. Аммо таркибимизда Холмуҳаммедов ва Акбаров йўқлиги сабабли Рустамовни ҳимояга қўйишга мажбур бўлдик. Тўпни олиб қўйишда озгина оқсадик. Сервер Жепаровдан кейин терма жамоамизда ҳам бундай футболчи йўқ.

Холмуҳаммедовни йўқлиги ўйинимизга таъсир қилди. Бугунги мағлубиятимизга етакчиларимизни йўқлиги сабаб бўлди, деб айта олмаймиз. Жамоа таркиби 23 нафар футболчидан ташкил топган. Музаффар Абдуллаевда ҳам жароҳат бор. Уларни кейинги ўйинга ҳам қатнашиши сўроқ остида. Тезроқ соғайишини ва сафимизга қўшилишини тилаб қоламан. Ҳар бир футболчимизни ўз ўрни бор.

Афсуски, Мерзляков бошидан жароҳат олди. Кейинги ўйингача тайёр бўлса ўйнайди, ҳолатини энди биламиз. У жанговар ўйинчи. Лекин бугун майдонда қолиш имконсиз эди, боши яхшигина ёрилди.

Ҳар сафар “Бунёдкор”нинг таркиби ёш деб таъкидлаб ўтасизлар, лекин, менимча Лутфулла Тўраев мен билан тенг. Эркинов, Эргашев, Абдураҳмонов...Шу сабабли олдин 18-19, нари борса 20 ёшдагилар ёш ҳисобланарди. Ҳозир 24-25 ёшга кирса ҳам...ёки Тўраев мен билан тенг бўлса ҳам уни ёш деб юрибмиз. Лутфулла каби маҳоратли футболчилар барибир ҳар бир жамоага керак. Улар жамоадошларини руҳлантириб туради. Бизда бундай ўйинчи Мурод Холмуҳаммедов бўлса, уларда Тўраев шундай вазифани бажаряпти. “Бунёдкор”га кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман. Ўз уйимизда керакли очколарни қўлга киритишимиз керак. Бугун ҳам жуда муҳим ўйин эди. Чунки бунгача “Бунёдкор”да 25, бизда 20 очко эди. Агар ютганимизда яқинлашиб олардик. Афсуски, қимматли очколарни йўқотдик.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
11/09/2021 07:22
Bu boboyni davno nafaqaga haydash kerak