Бельгия терма жамоаси аъзоси "Бавария" эътиборига тушди

  • 9 июль, 2021, 17:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциянинг "Ренн" клуби ва Бельгия терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жереми Доку "Бавария"нинг диққат марказида бўлиб турибди.

Tecno

Transfermarkt тарқатган хабарга қараганда, мюнхенликлар 19 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олмоқчи. Унинг трансфери эса 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

Доку ўтган мавсум "Ренн" сафида 44 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 8 та ассистга муаллифлик қилди.

Жереми Доку “Евро-2020”да Бельгия терма жамоаси сафида 2 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!