Бенитеснинг

“Барселона” ҳимоячиси Клеман Лангле фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 26 ёшли франциялик футболчига “Эвертон”дан жиддий қизиқиш пайдо бўлган. Уни жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитес таркибда кўрмоқчи. Айнан Лангле Бенитеснинг “ирисчилар” бошқарувидаги илк трансфери бўлиши мумкин.

“Барселона” Ланглени 2018 йил “Севилья”дан 36 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 48 ўйинда иштирок этди ва битта гол урди.

Клеман Лангле 2019 йилдан буён Франция терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар