Туркиялик собиқ футболчи Сезер Ўзтурк қамалиши мумкин. Бу ҳақда Daily Sabah хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, "Фенербахче" ва "Бешиктош" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси қотилликда гумонланиб қидирилмоқда.

Полициянинг фикрича, собиқ спортчи йўлдаги можаро туфайли отишма қўзғатган. Ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлган, яна тўрт киши жароҳатланган.

Маълумот учун, Ўзтурк 2015 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)