Бэйл фаолиятини якунлайди

"Реал" Мадрид клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл клуб миқёсидаги фаолиятини якунламоқчи. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Аммо 31 ёшли футболчи Уэльс терма жамоасида ўйнашда давом этмоқчи. Аниқроғи, Бэйл "Реал" билан шартномаси охиригача, яъни 2022 йилнинг ёзигача ўйнайди ва шундан сўнг бошқа ҳеч бир клуб билан шартнома имзоламайди.

Бэйл 2022 йил Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Уэльс терма жамоаси билан бирга иштирок этмоқчи.

Гарет Бэйл ўтган мавсумни "Тоттенхэм" сафида ижарада ўтказди. У “шпорлар” таркибида 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар