Бэйл қачон майдонга қайтади?

"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жиддий жароҳати туфайли жамоасининг келгуси учрашувларини ўтказиб юборади.

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта Бэйл ўнг оёғи пайларини шикастлаб олганди. Яқинда ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг унинг тез орада тиклана олмаслиги маълум бўлди. Шунинг учун Бэйл «Сельта» ва «Интер»га қарши баҳсларни ўтказиб юборади. 

AS берган маълумотларга кўра уэльслик футболчи камида 8 ҳафта мобайнида машғулотларга қайта олмайди. Шу тариқа Бэйл Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Шахтёр» билан баҳсгача (3 ноябрь) тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда.

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум Ла Лига доирасида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар