Асосий мазмунга ўтиш

Биласизми? Швеция мундиалларда 3 июль куни ўтказилган барча учрашувларда ғалаба қозонган

Швеция терма жамоаси учун 3 июль омадли кун ҳисобланади. Эътиборлиси, ушбу юрт вакиллари жаҳон чемпионатлари доирасида ушбу санада ўтказган барча учрашувларида ғалаба қозонишган.

Аниқроғи, Швеция ЖЧ-1974да  3 июль куни собиқ Югославияга қарши баҳс юритган ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Кейинчалик ЖЧ-1994да ҳудди шу куни Саудия Арабистонидан 3:1 ҳисобида устун келган.

Эслатиб ўтамиз, Швеция терма жамоаси айни дамда ЖЧ-2018нинг нимчорак финалида Швейцарияга (0:0) қарши баҳс юритмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ