Бир курашчимиз финалда, яна икки нафари эса бронза медаллари учун курашади
Қирғиз Республикаси пойтахтида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этади
Қирғиз Республикаси пойтахтида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этади. Бугун мусобақада юнон-рум кураши бўйича беллашувлар якунланиб, аёллар ўртасидаги баҳслар бошланади. Кечки дастурда медаллар учун гиламга чиқадиган “классик” курашчиларимиз:
Финал:
-60 кг: Алишер Ғаниев – Се Унг Ри (КХДР)
Бронза медали учун:
-67 кг: Абдумалик Аминов – Жи Ленг (Хитой) / Сачин Сахрават (Ҳиндистон)
-72 кг: Шаҳзод Қўчқоров – Таиши Нарикуни (Япония)
Бугун саралаш баҳсларини ўтказадиган қизларимиз ва уларнинг илк рақиблари:
-50 кг: Актенге Кеунимжаева – Миран Чеон (Корея Республикаси)
-55 кг: Дилшода Матназарова – Ариунзая Одончимег (Мўғулистон)
-59 кг: Улмекен Эсенбаева – Хебин Ан (Корея Республикаси)
-68 кг: Светлана Оқназарова – Делгерма Энхсайхан (Мўғулистон)
-76 кг: Озода Зарипбоева – Ху Чанг (Хитой Таипейи)
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)