Бизга қайсар Погбадан мана шу футболчи маъқул!

“Қироллик клуб” раҳбарлари “Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погбани олиш фикридан қайтди ва эътиборини бошқа футболчига қаратадиган бўлди.

Бунга Погба трансферининг мураккаблиги асосий сабаб бўлди. Шу боис, мадридликлар “Монако” ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменини харид қилмоқчи. Бу ярим ҳимоячининг трансфери “реал”га 50 миллион еврога тушади.

Мадридликлар Поль Погбани ёзда эркин агент сифатида текинга қўлга киритмоқчи эди. Бироқ, Погбанинг маоши ниҳоятда катта ва ҳозирги шароитда “Реал”дек клубга ҳам оғирлик қилиши мумкин.

Қолаверса, “Реал”нинг асосий нишони Килиан Мбаппе ҳисобланади. Ёш ҳужумчини кўндириш учун ҳам мадридликлар анчагина харажат қилишлари талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!