Бобур Йўлдошев ўзига янги жамоа танлади

Уч йил мобайнида АГМК шарафини ҳимоя қилган Бобур Йўлдошев клубни тарк этди. Бу ҳақида у Sports.uz сайтига маълум қилди.

Суперлига доирасида 22 та ўйинда майдонга тушиб 2 та гол урган Йўлдошевни АГМК билан тузган шартномаси якунига етди.

Бобур Йўлдошев янги мавсумни қайси клубда ўтказиши ҳам ойдинлашди. У “Қизилқум” томонидан тушган таклифни қабул қилди ва тез орада навоийликларнинг сафига қўшилади.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×