Бокс. Ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда
Javohir Malikov
Жанглар бугун 14:00 дан бошлаб старт олади.
29 январдан 6 февралгача Олимпия шаҳарчасида жойлашган Яккакурашлар зали ўсмирлар (ўғил болалар) иштирокидаги мамлакат биринчилигига мезбонлик қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби ва юртимизнинг барча ҳудудларидан 16 жамоа, 270 нафар боксчилар рингга кўтарилишади.

Жанглар бугун – 30 январь куни, 14:00 дан бошлаб старт олади.

Изоҳлар (0)