"Боруссия" Дортмунд етакчи футболчисидан айрилди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби яна бир марказий чизиқ вакилидан айрилди. Жароҳати сабаб Юлиан Брандт лазаретга равона бўлди. 

“Брандт бироз ўйиндан ташқарида бўлади. У мушакларини шикастлаб олди. Унинг тикланиши учун тахминан икки ҳафта кетади деб ўйлайман”, - деди бош мураббийи клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

25 ёшли Бранд жорий мавсум Бундеслигада 3 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.  Унинг клуб билан имзолаган амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар амал қилади.

“Боруссия” Дортмунд 4 турдан сўнг 9 очко билан Бундеслига мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!