"Боруссия" тасдиқлади! Санчо "Манчестер Юнайтед"га ўтади

"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячи Жейдон Санчонинг трансфери борасида "Манчестер Юнайтед" билан келишувга эришганини маълум қилди.

Манбанинг хабарига кўра, англиялик футболчининг трансфери "қизил иблислар"га 85 миллион еврога тушган. Аввалроқ, бонуслар тариқасида яна 10 миллион евро қўшиб берилиши ҳақида маълумотлар тарқалганди. 

Санчо тез орада Манчестер клубида тиббий кўрикдан ўтади ва расман "МЮ билан 5 йиллик шартнома имзолайди.  Ярим ҳимоячи манкуниаликлар сафида бонуслар билан бирга ҳафтасига 250 минг фунт маош олади.

2020/21 йилги мавсумда Жейдон 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган ҳамда 12та голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!