Бруну Фернандеш бошчилигидаги футболчилар Сульшердан норози. Роналдучи?

“Манчестер Юнайтед” муҳит бузилган кўринади. Жамоа кутилган натижаларни қайд эта олмаяпти. Клуб раҳбарияти жамоа кучли тўртликка кира олмаслиги ойдинлашган тақдирдагина Уле-Гуннар Сульшер истеъфосини кўриб чиқишини маълум қилди.

Шунга қарамай, жамоанинг бир гуруҳ ўйинчилари норвегиялик мураббийдан норози бўлмоқда. Улар бош мураббий ўзи ёқтирган футболчиларга кўпроқ имкон бераётганини иддао қиляпти. Хусусан, кўпчилик Сульшер ўйинга туширмаётган Донни ван де Бекни қўллаб-қувватламоқда.

Ўз вақтида “Аякс” етакчиси сифатида олиб келинган плеймейкер икки мавсумда бери сабабсиз захирага михланган.

Жамоа етакчиларидан Бруну Фернандеш Сульшер бош мураббий сифатида ўйинга аниқ режа таклиф қилмаётганига эътироз қиляпти. Криштиану Роналду эса аввалги стандартлар йўқ бўлиб кетганига афсус чекмоқда.

Бу масалаларнинг ҳар бири жамоанинг мусобақалар жадвалидаги мавқеига салбий таъсир қилмоқда. Чемпионлик учун курашиши кутилган “Манчестер Юнайтед” тобора пастлаб бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар