Бугун

"Барселона" клубининг собиқ ҳужумчиси Самуэль Это’О каталонияликларнинг навбатдаги турда “Атлетико”га қарши бўладиган учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу баҳсда "Барселона" футболчилари ҳали тирик эканликларини кўрсатишлари керак. Чунки кўпчилик уларни аллақачон ўлган, деб ҳисобламоқда. Бўлажак учрашувда "матрасчилар" фаворит саналади, улар ҳозирда Ла Лиганинг энг яхши таркибига эга. Аммо "Барселона" ҳар доим "Барселона" бўлиб қолади”, - деди камерунлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” ҳамда “Барселона” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Бу учрашув олдидан Ла Лига мусобақа жадвалида "Атлетико" тўртинчи, каталонияликлар эса еттинчи ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)