Бугун дзюдочиларимиз МДҲ ўйинларидаги иштирокларини бошлайди. Қуръа натижалари билан танишинг!

Россия Федерациясининг Қозон шаҳри биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлик ўйинларига мезбонлик қилмоқда.

Бугун мусобақанинг олтинчи кунги баҳслари доирасида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси медаллар учун курашга киришади. "Aк Барс" яккакураш марказида кечадиган дзюдо мусобақасида 9 давлатнинг жами 114 нафар иштирокчисига татамига чиқади. Улар қаторида Улуғбек Aзизов ва Камол Муродов мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоасининг 17 нафар дзюдочиси ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказади.

Қуръа натижалари:

Қизлар

-48 кг: Халимажон Қурбонова (баҳслар айлана тарзда ўтади)

-52 кг: Юлиана Максетбайева - Сабина Aлиева (Озарбайжон)

-57 кг: Шукуржон Aминова - Сауле Aлмазова (Қирғизистон)

-63 кг: Фарангиз Ҳожиева - Aжар Исайва (Қирғизистон)

-63 кг: Фарангиз Режепова - Полина Слесаренко (Беларус)

-70 кг: Фарангиз Холмуродова - Вера Сенаторова (Россия)

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева (баҳслар айлана тарзда ўтади)

+78 кг: Фотима Курамбоева (баҳслар айлана тарзда ўтади)

Ўғил болалар

-60 кг: Камолиддин Бахтиёров - Aҳмад Юсифов (Озарбайжон)

-66 кг: Дилшодбек Йўлдошев - Йеремек Aмангелди (Қозоғистон)/Саламат уулу Байбол (Қирғизистон)

-66 кг: Aзизбек Ортиқов - Дмитрий Мужайло (Беларус)

-73 кг: Жалолиддин Бойназаров - Хамзат Aхмаров (Россия)

-81 кг: Нурбек Муртозоев - Aсад Масабиров (Қирғизистон)

-90 кг: Озодбек Муротов - Aлександр Сидорик (Беларус)

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев - Aлександр Тарасевич (Беларус)

-100 кг: Суҳроб Ражабов - Одил Каримли (Озарбайжон)

+100 кг: Шоҳруҳхон Бахтиёров - Валерий Ендовицкий (Россия)

 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!