Бугун Ҳабиб Нурмагомедов промоушенида ўзбекистонлик жангчи октагонга кўтарилади. У чемпионликка даъвогар! (Видео)

Бугун Россиянинг Қозон шаҳрида Ҳабиб Нурмагомедовга тегишли бўлган промоушен ўзининг навбатдаги жанг оқшомини ўтказади. Яъни, "EFC 40" турнири ташкил этилади. 

Мазкур кечада оғир вазн тоифасидаги машҳур вакилларимиздан бири Амин Эргашев ҳам октагонга кўтарилади. Унга россиялик Алан Макитов рақиблик қилади. 

Шу ўринда эслатиб лозимки,  промоушен бу вазн тоифасида ўзига хос Гран-При ташкил қилган. Яъни, дивизиондаги кучли тўртталик ўзаро жанг олиб боради.  Амин Эргашев( Ўзбекистон), Алан Макитов (Россия), Владимир Дайнеко (Россия) ҳамда Энтони Хамилтон (АҚШ) кучли тўртталикни ташкил қилган ҳолда, Гран-Прининг асосий қаҳрамонлари ҳамда чемпионликка асосий даъвогарлардир. Демак, "EFC 40" турнирида ҳамюртимиз Алан Макитов билан жанг қилади. 

Ушбу тўқнашувда ғалаба қозонса, Дайнеко ҳамда Хамилтон жанги ғолиби билан тўқнаш келади ва мазкур жангни ҳам омадли якунласа, EFC промоушенининг оғир вазн тоифасидаги илк ўзбекистонлик чемпиони деган тарихий натижани қайд этади. 

Эслатиб ўтамиз: EFC промоушенида оғир вазн тоифаси чемпионлик камари Ризван Куниевдан вакант қолганди. 

Албатта, мазкур муҳим, том маънодаги чемпионлик жангларида ҳамюртимизга омад тилаб қоламиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар