Бугун Ўзбекистон Катанец бошчилигида илк ўйинни ўтказади. Рақиб анча жиддий!

Яхши биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Европада бўлиб турибди. Мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасида вакилларимиз ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

Бугун, 5 сентябрь куни вакилларимиз мезбон Швеция терма жамоасига қарши майдонга тушади. Баҳс Стокгольм шаҳридаги "Friends" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.

Маълумот учун, бир неча кун олдин шведлар Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган беллашувда Испанияни мағлуб этганди.

{game}3707349 {/game}

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
05/09/2021 11:03
Омадини берсин МТЖни. Энди барча ҳаракат ЖЧ 2026 учун бошланади. Уммону, Ироқлар Япония ю ЖКорияларни ютиб, дуранглар ўйнаб, ЖЧ 2022 учун кураш олиб бораётган бир даврда. Биз ЖЧ 2026 ҳаққида ўйлаб юрибмиз. Жуда қиззиқ бизнинг йўллар. Ундан кўра Париж 2024 олимпияда яқинроқ. Э қойил.
Айтишадику "Ниманики ҳор қилсанг,
Ўшанга Зор бўласан" деб. Ҳа биз очиқчасига ЖЧ 2014, 2018 ва ЖЧ 2022 йўлланмаларини ҳор қилиб ўзимиздаги муаммолар сабаб, бровларга бериб юбордик. Энди шу йўлдаги саралашнинг оҳирги сикилида ҳам йўқмиз...
Қани бизнинг ўзбекчилигимиз, ғуруримиз... Қачон ўзгарар эканмиз??? Илоҳим шу каби ўзгаришлар шу бугундан яҳши томонга бошлансин. ОМАД МТЖга....
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
05/09/2021 09:56
Qaysi kanaldan olib kursatarkan.
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
05/09/2021 11:00
Jonli nomoish etilmaydi