Бундай юргандан кетган яхши!

“Реал”нинг тажрибали плеймейкери Иско Карло Анчелотти бош мураббийлигида ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Ўз даврида “Қироллик клуби”нинг энг зўр футболчиларидан ҳисобланган Иско янги мавсумда уч марта захирадан майдонга тушиб, атиги 42 дақиқа ўйнади холос.  

“Қироллик клуби” 29 ёшли футболчининг келажагига ишонч билдирмаяпти. Клуб раҳбарияти унга янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас. Иско мавсум якунланиши билан эркин агентга айланади.

Бу ярим ҳимоячига ҳозирдан иккита жамоа даъвогарлик қилмоқда. “Ювентус” ва “Милан” уни текинга ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Италияликлар январда Иско билан шахсий шартнома бўйича музокара бошлайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)