Бундеслига клубини аёл мураббий бошқарадиган бўлди

34 ёшли Мари-Луизе Эта Берлиннинг "Унион" клуби бош мураббийи бўлди. Мутахассис 2025/2026-йилги мавсум охиригача бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида Бундеслига клуби матбуот хизмати жамоанинг расмий сайтида эълон қилди.

Эта ўз лавозимида жорий йилнинг январь ойидан бери жамоани бошқарган 54 ёшли Штеффен Баумгарт ўрнини эгаллади. Илгари Мари-Луисе Эта "Унион" U19 ёшлар жамоасида ишлаган.

Германия чемпионати турнир жадвалида "Унион" 11-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 29 ўйинда 32 очко бор. Мавсум якунига қадар берлинликлар бешта учрашув ўтказиши керак. Кейинги учрашув 18 апрель, шанба куни бўлиб ўтади. "Унион" ўз майдонида "Волфсбург"ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!