Бундеслига. Марказий ўйинда "Бавария" қийинчиликсиз ғалаба қозонди

Германия Бундеслигасининг 4-тур марказий ўйини якунланди. "Бавария" сафарда "Лейпциг" меҳмони бўлиб, йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувнинг 12-дақиқасида Левандовски пенальтидан гол уриб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида Мусиала ўз номини таблога ёздириб қўйди, 2:0. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Мусиала узатган тўпни Сане дарвозага жойлади. 

Кўп ўтмай баҳснинг 58-дақиқасида Лаймер чиройли зарбаси билан ҳисобни қисқартирди. Ушбу голдан кейин "Лейпциг" ўйинга қайтгандек бўлганди. Аммо қўшиб берилган дақиқаларда Шупо-Мотинг томонидан урилган гол учрашувга нуқта қўйди.

  • 90+4'

    Учрашув меҳмонларнинг йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди

  • 90+2'

    ГООООООООООООЛ! Киммихнинг узатмасидан сўнг Шупо Мотинг баҳсга нуқта қўйди. 

  • 90'

    Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

     

    Марсель Забитцер тўпни яхши тўхтатди, лекин зарбаси кутилганидек чиқмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди

  • 84'

    ЗАРБААА! Кристофер Нкункунинг чамаси 30 метрлар атрофидан стандардан йўллаган зарбаси дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди

  • 80'

    Ҳаммаси яхши Мусиала қайтди

  • 79'

    Мусиалага майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Менимча, у ўйинни давом эттира олади

  • 75'

    Нагельсман Мюллер ўрнига Йосип Станишични туширди. Павар ўрнига эса Зюле ҳаракат қилади

  • 74'

    Амаду Хайдара фол ишлатди

  • 70'

    Доминик Собослаи жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллади, лекин дарвозабон ишончли ҳаракат қилди

  • 64'

    Кристофер Нкункунинг узатмасига Андре Силва ета олмади. Акс ҳолда...

  • 61'

    Андре Силва ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 59'

    Анхелино, Дани Ольмо ва  Конрад Лаймер майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига майдонга Йошко Гвардиол, Амаду Хайдара ҳамда Эмиль Форсберг туширилди

  • 58'

    ГОООООЛ! Кевин Кампльнинг узатмасидан сўнг Конрад Лаймер  дарвозанинг тўқизлигини нишонга олди. "Лейпциг" ўйинга қайтди

  • 55'

    Йозуа Киммих қанотдан узатган тўпини дарвозабон эгаллади.

  • 54'

    ГОООООЛ! Қандай ажойиб зарба! Лерой Сане дарвозанинг чап томонига тўпни аниқ йўллади

  • 54'

    ВААААЙ! Левандовски қулай имкониятдан фойдалана олмади. Гулачи тўпни ушлаб олди

  • 52'

    "Лейпциг" ҳисобни қисқартирган эди, бироқ ҳакам ВАРга мурожаат этди ва голни инобатга олмади

  • 48'

    Дайо Упамекано қўполлик ишлатди

  • 47'

    ГОООООЛ! Дэвиснинг юқоридан узатган аниқ пасини Мусиала қабул қилиб олди ва дарвозага жойлаб қўйди. 2:0

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча Нагелсман собиқ жамоасини мағлуб этмоқда.

  • 44'

    Гнабри ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Жамаль Мусиала туширилди

  • 42'

    Серж Гнабри майдонда жароҳат олиб ётипти

  • 40'

    Кристофер Нкунку яна бир ажойиб узатмани амалга оширди, бироқ ҳимоячилар яна ишончли ҳаракат қилди

  • 37'

    Анхелиньо тўпни қабул қилиб олди ва зарба йўллади. Анча ноаниқ!

  • 33'

    Йозуа Киммихнинг бу сафарга бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

  • 28'

    Бенжамин Паварнинг узатмасини тўғри дарвозабон  Петер Гулачининг қўлига бориб тушди

  • 26'

    Мохамед Симакан қўполлиу ишлатди

  • 24'

    Дани Ольмо узоқ масофдан ўз омадини синаб кўрди. Ноаниқ!

  • 21'

    Андре Силва ҳужумда фол ишлатди

  • 20'

    Лейпциг ҳужумга ўтишни бошлади. Рақиб тўпсиз ҳаракат қилмоқда. Бундай вазиятда футболчиларга анча қийин бўлади

  • 14'

    Киммихнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячи бош билан қайтарди

  • 12'

    ГООООООЛ! Роберт ЛеванГОЛски учрашувда ҳисобни очди

  • 11'

    Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Тўп олдига Роберт Левандовски яқинлашмоқда

  • 10'

    Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. "Бавария" фойдасига пенальти белгиланиши мумкин

  • 6'

    Анхелино юқоридан узатган тўпини Нойер эгаллаб олди

  • 5'

    Мюллернинг жарима майдони ичига узатган паси кўнгилдагидек  чиқмади

  • 3'

    Люка Эрнандес қўпол ўйнагани учун баҳс тўхтатилди

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Ассалому алайкум футбол мухлислари бироздан сўнг Бундеслигада турнинг маркази ўйини старт олади.

  •  

     

     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!