Тимур Кападзе: "Уларни йўқлиги чемпионат ўйинларида ҳам билинди"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидаги сўнгги турда “Навбаҳор” про лига вакили – Фарғонанинг “ФарДУ” жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувдан кейин наманганликлар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда бутун жамоани ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди. “ФарДУ” ҳам яхши жамоа. Кўриб чиқдик, про лигада ажойиб ўйинлар кўрсатяпти. Албатта, футболчиларимиз ҳам яхши ҳаракат қилишди, кўп имкониятларга эга бўлдик. Энг асосийси, ғалаба қозондик ва кейинги босқичга чиқдик.

Ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида рақибни 2-3 та ўйинини кўриб чиқдик. Ундан ташқари ҳам Фарғона жамоасини кузатиб турардик. Мураббийи ҳам яхши ва жамоа ўйинида мантиқ бор. Ҳар бир футболчиси нима қилишни ва қанақа ўйнашини билган ҳолда ҳаракат қиляпти. Натижани бир четга сурсак, “ФарДУ” ҳам яхши жамоа.

Албатта, ҳар бир жамоа мақсад қўяди. Биз ҳам ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда ҳам, Кубокда ҳам охиригача курашамиз. Олдимизда жиддий вазифа турибди.

Норчаев ва Ғиёсовни йўқлиги чемпионат ўйинларида ҳам билинди. Улар бўлганида жамоага янада куч бағишларди, айниқса, ҳужумда. Уларни кутяпмиз. Норчаев, Ғиёсов ва Ўринбоев яхши даражадаги ҳужумчилар. Бизга кўп ўйинларда олдинги чизиқда ўйинчи етмади. Соғайиб сафга қайтишса, ҳар бир футболчи “Навбаҳор”га куч беради.

Катулонди Кати билан гаплашяпмиз. Келишувимиз бўйича ҳам давралар оралиғида яна кўриб чиқардик. 5-6 ой футбол ўйнамаганди ва қишки йиғинга ҳам кеч қўшилганди. Келди, кўрдик. Қайсидир учрашувларда жамоага фойдаси тегди, қайсидир ўйинларда ўйини чиқмади. Ёзда бизга ёқса қолдириш эҳтимолимиз бор, ёқмаса ўзгартиришимиз мумкин. Унинг кейинги тақдири хусусида раҳбарият билан гаплашамиз.

Биринчи навбатда терма жамоамизга омад тилаймиз. Ҳар биримиз Ватан жамоасига мухлислик қиламиз ва дуодамиз. Ёруғ юз билан кетиб, ғалабалар қозониб, ёруғ юз билан қайтишларини тилаймиз. Биз ҳам бу пайтда тайёргарлик кўрамиз. Унгача кичкина таътилга чиқамиз. Ундан кейин тайёргарликни давом эттирамиз".

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!