Суперкомпьютер Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига имкониятини қандай баҳолади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчилари тўрт йилликнинг энг нуфузли турнири олдидан сўнгги тайёргарликларини кўрмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионатидаги тарихий дебютини нишонлашга тайёр.

The Analyst таҳлилий платформаси статистик таҳлилларга ихтисослашган Opta маркази  суперкомпьютерининг 2026 йилги жаҳон чемпионати бўйича прогнози натижаларини эълон қилди.

Хўш, суперкомпьютер ҳисоб-китоблари таҳлилчиларга Ўзбекистон миллий терма жамоаси бўйича қандай натижаларни тақдим қилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг турнир плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли 12,25 фоизни ташкил этади. Жамоанинг 1/8 финалга чиқиши  3,78 фоиз, бу босқичдан ўтию, чорак финалга етиб бориш эҳтимоли 1,16 фоизга баҳоланди.

Сунъий идрок Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш имконияти 0,07 фоизга тенглигини кўрсатди.

Суперкомпьютер ҳисобига биноан жаҳон чемпионатининг асосий фаворити Испания миллий терма жамоаси қайд этилди. Европанинг амалдаги чемпионларининг жаҳон кубогини қўлга киритиши 15,43 фоизга тенг экани кўрсатилган.

Шунингдек, мундиал фаворитлари кучли бешлигидан Франция миллий терма жамоаси (12,54 фоиз), Англия миллий терма жамоаси (10,88 фоиз), Аргентина миллий терма жамоаси (10,28 фоиз) ва Португалия миллий терма жамоаси (6,73 фоиз) ҳам жой олган.

Фаворитлар қаторида зикр этилаётган Криштиану Роналду етакчилигидаги Португалия терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичларини Ўзбекистон футболчилари билан бир гуруҳда бошлайди. “К” квартетидан бу икки жамоадан ташқари Колумбия ва Конго Демократик Республикаси вакиллари ҳам жой олган.

23-маротаба ташкил этилаётган бу галги жаҳон чемпионати аввалги мусобақаларга нисбатан жиддий ўзгаришларга учраган. Буни қуйидаги қизиқарли бешта фактдан билиб олса бўлади.

1-факт. Учта мезбон давлат ва 16 та шаҳар

Жаҳон чемпионати тарихида мусобақа илк бор бир вақтнинг ўзида уч давлат – АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади, бу эса бундай турнир учун ноодатий ҳолат. Илгари ФИФА фақат бир марта мусобақани бир нечта мезбонга ишониб топширган, 2002 йилда чемпионат Жанубий Корея ва Японияда ўтган.

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача – 39 кун давом этади. Ўйинлар 16 та шаҳарда бўлиб ўтади. АҚШда баҳслар 11 та стадионда — Нью-Жерсидан Лос-Анжелесгача ўтказилади. Мексика Мехико, Гвадалахара ва Монтеррейни, Канада эса Торонто ва Ванкуверни жалб қилади. Финал АҚШдаги 82,5 минг томошабинга мўлжалланган “Метлайф Стэдиум”да ўтказилади.

2-факт. 48 та иштирокчи

Аввалги мусобақа билан таққослаганда иштирокчилар сони 32 тадан 48 тагача оширилди. Ўринлар қуйидагича тақсимланади:

— Европа – 16 та
— Африка – 9 та
— Осиё – 8 та
— Жанубий Америка – 6 та
— Шимолий ва Марказий Америка – 6 та
— Океания – 1 та

3-факт. Янгиланган формат ва 104 та ўйин

Фақат жамоалар сони эмас, мусобақа тизими ҳам ўзгарди. Энди 12 та гуруҳ бўлади ва ҳар бирида тўрттадан терма жамоа қатнашади. Плей-оффга ҳар бир гуруҳдан иккитадан энг яхши жамоа ва учинчи ўринни олган энг яхши саккизта терма жамоа чиқади.

Турнир янада узоқ ва сермазмун бўлади. Чунки 1/16 финал босқичи қўшилди ва умумий ўйинлар сони 104 тага етди. Финалга чиққан жамоалар аввалгидек еттита эмас, саккизтадан ўйин ўтказади. Турнир қарийб бир ой давом этади ва мухлислар ҳар куни янада кўпроқ ўйин томоша қилади.

4-факт. Тарихдаги энг йирик мукофот жамғармаси

Молиявий кўрсаткичлар ҳам рекорд даражага етди. ФИФАнинг “ЖЧ-2026” иштирокчилари учун умумий тўловлари 727 миллион долларни ташкил этади. Шундан 655 миллион доллари натижалар учун мукофот пуллари ҳисобланади.

Бундан ташқари, ҳар бир терма жамоа камида 10,5 миллион доллар олади (9 миллион — иштирок учун ва 1,5 миллион — тайёргарлик харажатлари учун). Юқори ўринлар учун бериладиган мукофотларга келсак, чемпион 50 миллион доллар, кумуш медаль соҳиби 33 миллион доллар, бронза совриндори эса 29 миллион доллар ишлаб топади.

5-факт. Ўзбекистон дебютантлар қаторида

Формат кенгайиши аввал жаҳон саҳнасига деярли чиқмаган ёки умуман иштирок этмаган жамоалар учун ҳам имконият яратди. Дебютантлар қаторида Кюрасао, Кабо-Верде, Иордания ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бор.

Ҳусанов “Барса”ни қизиқтириб қўйди!

Ҳусанов янги жамоадан жой олди!

Ўзбекистон энг юқори нуқтада: Жаҳон чемпионатида муваффақиятни кимлар таъминлайди?

Шомуродов ва Файзуллаевни Премьер-лига клублари кутяпти

Ҳусанов қани? АҚШнинг нуфузли сайти Ўзбекистон юлдузларини санаб, Абдуқодирни инобатга олмади

АҚШнинг машҳур клуби Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди!

Ҳусанов Рамазонда мени ҳайратга солган!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
25/05/2026 22:01
Суперкомпютеринга отни кустики.
&
Адхамжон Низомов
25/05/2026 22:02
Култиги деб укилсин