Ўзбекистон энг юқори нуқтада: Жаҳон чемпионатида муваффақиятни кимлар таъминлайди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий  терма жамоаси ўз тарихидаги энг муҳим турнирга тайёргарлик кўрмоқда. Футболчиларимиз бўлажак мундиалдаги иштирокини қўшни давлатлар ҳам кузатиб боради.

Қозоғистоннинг нуфузли манбаларидан бири – sports24.kz сайти Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирокига бағишланган мақола чоп этди. Ушбу материални sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

- Қозоғистон учун бўлажак жаҳон чемпионати алоҳида аҳамиятга эга бўлади, чунки унда илк бор қўшнимиз – Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этади. Бугун АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида Криштиану Роналду, Луис Диас, Бруну Фернандеш ва бошқаларга қарши ўйнайдиган авлоднинг асосий қаҳрамонлари ҳақида гаплашамиз.

Абдуқодир Ҳусанов – ҳимоянинг асосий юлдузи

Бугунги кунда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг нуфузли футболчиси сифатида Абдуқодир Ҳусановни тилга олиш мумкин. “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси ўзбек футболи янги даражасининг рамзига айланди.

Ҳусанов тезлиги, яккакурашлардаги устунлиги ва олдинлаб ўйнаш қобилияти билан ажралиб туради. Терма жамоа учун у нафақат ҳимоячи, балки биринчи пас орқали ҳужум бошлай оладиган футболчи сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Унинг Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши тарихий воқеа бўлди: Ҳусанов АПЛда ўйнаган биринчи ўзбекистонлик футболчидир.

Жаҳон чемпионатида айнан унинг ҳолати ва ўйини кўп жиҳатдан Ўзбекистоннинг кучли терма жамоаларга қарши қанчалик ишончли ҳаракат қилишини белгилаб беради.

Элдор Шомуродовсардор ва ҳужум етакчиси

Элдор Шомуродов тажриба ва жамоага таъсир борасида ҳамон терманинг асосий етакчиси бўлиб қолмоқда. Форвард узоқ йиллардан бери ўзбек футболининг энг машҳур фигураларидан бири ҳисобланади ва миллий жамоа ҳужумида муҳим роль ўйнашда давом этмоқда.

Унинг “Истанбул Башакшеҳир”га трансферидан кейин кўпчилик уни ҳисобдан чиқарганди, аммо у аксини исботлаб, чемпионатнинг энг яхши тўпурарларидан бирига айланди.

Шомуродов шунчаки жарима майдони ҳужумчиси эмас. У чизиқлар орасида очилишни, тўпни ушлаб қолишни, шерикларига ёрдам беришни ва ҳал қилувчи вазиятларда масъулиятни ўз зиммасига олишни яхши билади. Терманинг ёш авлоди учун ҳам у жамоавий мувозанат қуриладиган сардор ва авторитет бўлиб қолмоқда.

Айнан унинг Европа футболидаги тажрибаси Ўзбекистон учун дебют мундиалдаги асосий омиллардан бири бўлиши мумкин.

Аббосбек Файзуллаев креативлик ва тезлик

Файзуллаев ҳозирги терманинг энг ёрқин футболчиларидан бири ҳисобланади. У дриблинг, ноодатий қарорлар ва қанотдаги тезлиги орқали ўйинни кескинлаштира олади. Аббосбек “Истанбул Башакшеҳир”нинг энг креатив футболчиларидан бири саналади.

Файзуллаев Ўзбекистон учун ҳужум тўхтаб қолгандек кўринган пайтда ҳам вазият яратиб бера оладиган футболчи сифатида жуда муҳим. Унинг ўйин услуби терма жамоани янада бойитади: жамоа нафақат ҳимояланиб, стандарт вазият кутиши, балки қарши ҳужумларга ҳам тез чиқиши мумкин.

Тажрибали етакчилар фонида Файзуллаев келажак тимсоли, ҳозирнинг ўзидаёқ жамоанинг асосий кашфиётларидан бирига айланиши мумкин бўлган футболчи сифатида кўринмоқда.

Отабек Шукуров марказий чизиқ мияси

Отабек Шукуров Ўзбекистон терма жамоаси мувозанатини таъминлайдиган футболчилардан бири ҳисобланади. У майдон марказида назорат, тўп ҳаракати ва ҳимоя билан ҳужум ўртасидаги боғлиқлик учун жавоб беради.

Шукуров ҳар доим ҳам майдондаги энг кўзга кўринган футболчи эмас, аммо унинг роли жуда катта. Юқори даражадаги ўйинларда айнан шундай футболчилар жамоанинг босим остида парчаланиб кетмаслиги ва структурасини сақлаб қолишига ёрдам беради.

2026 йилги жаҳон чемпионатида у майдон маркази учун курашда Ўзбекистоннинг асосий фигураларидан бирига айланиши мумкин.

Фабио Каннаваро – номдор мураббий

Каннаваронинг тайинланиши Ўзбекистон футбол ассоциациясининг жаҳон чемпионати олдидан қабул қилган энг эътиборли қарорларидан бири бўлди. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор мундиалга чиққанидан сўнг, федерация халқаро обрўга эга мутахассисга ишонишга қарор қилди.

Фабио Каннаваро учун Ўзбекистон терма жамоаси билан ишлаш мураббийлик фаолиятидаги энг муҳим босқичлардан бирига айланиши мумкин. У тарих ёзиб бўлган жамоани қабул қилди, аммо энди бу муваффақият тасодиф эмаслигини исботлаши керак.

Ўзбекистон аллақачон биринчи қадамни ташлади – илк бор жаҳон чемпионатига чиқди. Энди Каннаваро жамоага кейинги қадамни ташлашда ёрдам бериши лозим: шунчаки иштирокчи эмас, балки сайёранинг энг катта футбол турнирида рақобатбардош жамоага айланиш.

Хулоса

Ўзбекистон жаҳон чемпионатида фаворит эмас, аммо мундилада тасодифий иштирокчи ҳам бўлмайди. Бу жамоада характер, тизим ва бутун футбол олами кузатиши қизиқ бўладиган бир неча футболчилар бор.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов яқинда “Истанбул Башакшеҳир” сафида Туркия чемпионатининг энг яхши тўпурарларидан бирига айланган ва Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига шунчаки қатнашиш учун эмас, балки ўзини кўрсатиш ва гуруҳдан чиқиш мақсадида бораётганини таъкидлаган.

Ҳусанов янги жамоадан жой олди!

Шомуродов ва Файзуллаевни Премьер-лига клублари кутяпти

Ҳусанов қани? АҚШнинг нуфузли сайти Ўзбекистон юлдузларини санаб, Абдуқодирни инобатга олмади

АҚШнинг машҳур клуби Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди!

Ҳусанов Рамазонда мени ҳайратга солган!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!