Бундеслига тўпурарларидан бири янги мавсумни "РБ Лейпциг"да бошлайди

Bild нашрининг хабар беришича, "Айнтрахт"нинг португалиялик ҳужумчиси Андре Силва янги мавсумни "РБ Лейпциг" сафида бошлайди.

Юқоридаги манбага қараганда, "РБ Лейпциг" 25 ёшли футболчининг трансфери учун франкфуртликларга 22 млн евро тўлайди. Аммо ушбу сумма келажакдаги бонуслар ҳисобига 35 миллион еврога айланиши мумкин.

Силванинг ўзи янги жамоасида йилига 4 миллион евро маош олади.

Андре Силва якунланган мавсум Бундеслигада рақиблар дарвозасига 28 та гол урди ва "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскидан сўнг чемпионат тўпурарлари пойгасида 2-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!