Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Бунёдкор" клуби мураббийлар штабига италиялик мутахассис жалб қилинди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

"Бунёдкор" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Бунёдкор" жамоаси италиялик дарвозабонлар мураббийи билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

"Анталияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган бош жамоамизнинг мураббийлар штабида италиялик мутахассис иш бошлади.

Марко Никодемо — УЕФАнинг дарвозабонлар мураббийи бўйича "B"лицензияси соҳиби бўлган мутахассис 2026 йилги мавсум жамоамизда фаолият олиб боради. У дарвозабонларимизни мавсумга ва учрашувларга тайёрлайди", — дейилади "қалдирғочлар" хабарида.

Маълумот учун, Илёс Зейтуллаев  шогирдлари Суперлиганинг якунланган мавсумида 49 очко билан 5-ўринни эгаллади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ