"Бунёдкор" уй жамоасими?

Суперлиганинг 24-турида "Бунёдкор" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол Хуршид Ғиёсов томонидан сўнгги дақиқаларда урилди.

Маълумот учун, Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги "қалдирғочлар" ўз майдонида жорий мавсум мағлубият нималигини билмай келмоқда. "Бунёдкор" ўз ўйида 11та ўйин ўтказди ва шулардан 3тасида дуранг натижа қайд этилди. Жамоа сафардаги 7та баҳсда мағлуб бўлган.

Тошкентликлар айни дамда турнир жадвалида 39 очко билан 5-поғонада жойлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!