Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Чеферин: "Футболнинг келажаги порлоқ"

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Президент айрим саволларга кескин жавоб берди

УЕФА президенти Александер Чеферин ёш авлоднинг футболга бўлган қизиқиши ҳақида фикр билдирди.

"Федерациялар сиёсат гаровига айланиб қолмоқда. Биз Европада футболни ҳеч қачон қурол сифатида қабул қилмаймиз.

Бугунги кунда бирдамлик жиддий синовларга дуч келмоқда. Айримлар футбол кейинги авлодда яшаб қолиши учун ўзгариши керак, деб ҳисоблайди. Улар адашмоқда. Ёшлар футболдан юз ўгирмаяпти, аксинча стадионларни тўлдирмоқда.

Экранлар ҳукмрон бўлган дунёда сунъий интеллект ўзгаришларни тезлаштирмоқда. Бироқ ҳеч қандай алгоритм ёки бот майдондаги курашни алмаштира олмайди. Футбол — ҳақиқий ва айнан шунинг учун унинг келажаги порлоқ", — деди Чеферин.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ