“Челси” Моуриньони доғда қолдирмоқчи

“Челси” Европа футболидаги энг истеъдодли ўйинчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Аристократлар” Жозе Моуриньо “Рома”га таклиф қилаётган Луис Диас учун курашга қўшилди.

Айни пайтда “Порту” шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумкор футболчининг трансфери 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ, португалияликлар серқирра ўйинчи учун 80 миллион евро талаб қиляпти. Чунки, Луис Диаснинг шартномасида белгилаб қўйилган бадал пули худди шу суммани ташкил қилади.

“Челси” Луис Диас учун 70 миллион евро таклиф қилишни режалаштиряпти. Агар улар режасини амалга оширча, “Рома” ўз ўзидан курашдан чиқади. Чунки римликлар бу қадар катта суммага ўйинчи ололмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
27/10/2021 20:52
Оширча деб хато ёзибсизлар. Оширса бўлади окалар...
Кўп шошасизлар эйййй....