«Челси» афсонаси Салоҳнинг зўрлигини тан олди

“Челси"нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба Муҳаммад Салоҳни АПЛда энг кўп гол уриш бўйича рекордини янгилагани билан табриклади.


 Мен унинг учун хурсандман. У ҳозир ажойиб формада. Тан оламанки, Муҳаммад ҳозирда АПЛдаги энг кучли футболчи,- деди ивуарлик футболчи.


Салоҳ Чемпионлар Лигаси тарихидаги Африканинг энг яхши тўпурари сифатида ҳам янги рекордга яқинлашмоқда. Мисрлик ҳужумчи Дрогбанинг ЕЧЛ доирасида 36 та голига етиб олиши учун бор-йўғи 5 та гол кифоя қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар