“Челси” бир уринишда “Реал”нинг режасини ўзгариб юборди

“Реал” раҳбарияти жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтириш учун “Ювентус” ҳимоячиси Маттейс де Лигтни таклиф қилишни режалаштираётган эди.

Нидерландиялик ҳимоячига “Челси” ҳам жиддий қизиқаётганидан хабар топган мадридликлар ўз режасини тезроқ амалга оширишига тўғри келмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” Маттейс де Лигт учун бирданига икки футболчиси – Марко Асенсио, Эден Азар ёки Лука Йовични “Ювентус”га жўнатишга тайёр эканини билдирмоқда.

Мадридликлар “Челси” мутасаддилари де Лигт трансфери бўйича келишувга эришмай туриб, уни икки футболчига рокировка қилишни истаяпти.

Аввалроқ, “аристократлар” жамоани тарк этиши кутилаётган Антонио Рюдигер ўрнига Маттейс де Лигтни олиб келиш учун музокара бошлагани хабар қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар